



Kompaniya haqida
Bahor Gullari — Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларгa манзарали ўсимликлар етказиб бериш бўйича йирик ташкилотлардан бири бўлиб, 1998 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб келаётган етакчи ландшафт компанияси ҳисобланади. Биз ландшафт-архитектураси ишларининг тўлиқ спектрини амалга оширамиз: концепцияни ишлаб чиқиш ва лойиҳалашдан тортиб ўсимликларни етказиб б ериб ва боғни мунтазам парвариш қилишгача. Бугунги кунда лойиҳаларимиз бутун Ўзбекистон мамлакати бўйлаб ва унинг ташқарисида амалга оширилмоқда. Компаниянинг 20 йиллик фаолияти давомида биз минглаб хилма-хил лойиҳаларни амалга оширдик, профессионаллар жамоасини шакллантирдик, энг яхши хорижий ўсимликлар етказиб берувчилари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатдик ва бу борада бебаҳо тажриба орттирдик. Ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш ҳақида кўплар орзу қилса, Bahor Gullari буни рўёбга чиқаради! Боғ маркази Bahor Gullari боғ маркази — бизнинг фахримиздир, 100 гектардан ортиқ майдонга эга бўлиб, у ерда Европадан (Италия, Голландия, Бельгия, Польша) олиб келинган ноёб ўсимликларни харид қилишингиз мумкин. Марказимизда бизнинг иқлим шароитимизга мослашган турли хил экзотик ўсимликларнинг 700 дан ортиқ турлари ўсадиган ўз кўчатхонаси мавжуд. Ассортимент асосан игнабаргли, баргли дарахтлар ва буталар, шу жумладан контейнерларда ва очиқ ҳавода ўстириладиган гулли буталар, лиана ва атиргуллар, шунингдек, манзарали хонаки ўсимликлардан иборат. Филиаллар Тошкент вилояти, Промзона Хасанбой. Ориентир: "Agro House" заводи. «Bahor Gullari» магазини — Юнусобод, Осиё кучаси, 40 уй. Ориентир: илгариги Казахстан кинотеатри. «Ўсимликлар кўчатхонаси» — Байткурган ва Тулабек. Хизматлар Ландшафтни лойиҳалаштириш: хомаки ва қўлланма лойиҳалар. 1-босқич: Хомаки лойиҳа. У лойиҳанинг визуализациясини, асосий контсепциясини ва услуб ечимини ўз ичига олади. Якуний эскиз тасдиқлангандан сўнг, биз қўлланма лойиҳа босқичига ўтамиз. 2-босқич: Қўлланма лойиҳа. Бу ерда илгари тузилган режаларни батафсил ўрганиш амалга оширилади. Ушбу босқичда лойиҳанинг тафсилотларини ишлаб чиқиш, меҳнат ва вақт харажатларини ҳисоблаш, шунингдек, лойиҳанинг техник хусусиятларини ва меҳнат шароитларини баҳолаш ишлари ўтказилади. Кўкаламзорлаштириш Манзарали хона ўсимликларини экиш Катта дарахтларни экиш Ҳар хил турдаги гулзорларни яратиш: миксбордер, арабеска, рабатка, тўгарак ёки бошқа бирор шаклдаги гулзорлар Майсазорларни яратиш: экиладиган ва рулон турлари Боғ декорациялари Қишки боғлар Ободонлаштириш Йўлкалар ва майдончаларга тош ётқизиш Ёритиш тизимларини ўрнатиш Дренаж тизимлари Автоматик суғориш тизимлари Сунъий ҳовузлар, сойлар, каскадлар яратиш Боғни парвариш қилиш ва сервис ишлари Ўсимликларни етказиб бериш Ўсимликларни танлаш, экиш, даволаш ва парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар Боғни парвариш қилиш бўйича хизматларнинг тўлиқ спектри Ўсимликларни кесиш Экиладиган кўчатларнинг сотуви Бизнинг афзалликларимиз Катта иш тажрибамиз Бизнинг иқлим шароитимиз ва ерларимизнинг ўзига ҳос хусусиятларидан хабардорлигимиз Ўсимликларни тўғридан-тўғри етказиб берамиз Ландшафт ишларининг барча турларини амалга оширамиз Бизда манзарали ўсимликларнинг кенг ассортименти мавжуд Bahor Gullari - биз билан ишончли! Ўзбекистонда 20 йилдан ортиқ

Mahsulotlar
Sotuvda mavjud
Bog`lanish
-
Telefon
+998 78 129 66 66 ,   +998 90 917 66 64 ,   +998 99 522 66 64 -
Email
bahorgullari.uzb@gmail.com -
Manzil
Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Хасанбой, ул. Промзона , ориентир бывш. Завод Ширибом.

